O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭГА

Tasnif: ’эгалик қилувчи’; ’ихтиёрида бор’. Ош э г а си билан ширин (Мақол). Мамлакатимиз жуда кўп ерости бойликларига э г а. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли ийа тарзида талаффуз қилинган (ДС, 205), кейинроқ й ундоши г ундошига (ДС, 204), ўзбек тилида и унлиси э унлисига алмашган: ийа > ига > эга. Бу сўз асли ’эгалик қил-’ маъносини билдирган ий- феълидан -а қўшимчаси билан ясалган деб тахмин қилинади (ЭСТЯ, I, 240).