O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭГАЧИ

Tasnif: ’аканинг хотини’; ўзидан ёши катта хотинга аёл кишининг мурожаат сўзи. Менинг уч э г а -ч и м бор. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’опа’ маъносини англатган эка сўзидан эъзозлаш маъносини ифодаловчи -чи қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 223); икки унли оралиғидаги к ундоши г ундошига алмашган: эка + чи = экачи > эгачи.