БОШ
Tasnif: ’тананинг бўйиндан юқори (олд) қисмида жойлашган аъзо’. Укам сувга б о ш и билан
шўнғиди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони ва бошқа бир қанча маъноларни англатган бу от асли ба:ш тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, II, 86), кейинроқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 369; Де¬вон, III, 165; ДС, 86); узбек тилида а унлиси â унлисига алмашган : ба:ш > баш > бâш.