ЭӉАК
Tasnif: пастки жағнинг олдга туртиб чиққан қис-
ми . Ўнг қўлини энгагига тираб ўтирар эди. Бу сўз қадимги туркий тилда ’юз’ маъносини англатган эӊ отидан кичрайтириш маъносини ифодаловчи -(э)к қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 285; Девон, I,154) , ўзбек тилида иккинчи бўғиндаги э унлиси ä унлисига алмашган; эӊ + эк = эӊэк > энäк. Бу сўз ўзбек тилида ийäк шаклида ҳам талаффуз қилинади. Қадимги туркии тилда эӊäк сўзи юзнинг ’оғизнинг икки чекасидаги
қисмини билдирган, ҳозирги маъноси кейин юзага келган.