ЭРТАНГИ
Tasnif: ’келгуси кун бўладиган’. Э р т а н г и ишнинг режасини бугун тузиш лозим. Бу сифат эски ўзбек тилида эрта сўзига -ӊ қўшимчасини қўшиб ясалган отдан -ги қўшимчаси билан ясалган (КРС, 963); кейинчалик ӊ ундоши н ундошига алмашган. (эрта + ӊ — эртаӊ) + ги = эртаӊги > эртанги.