O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОШҚА

Tasnif: ’ўзга’, ’бўлак’. Кўчамиздаги б о ш қ а қўшнилар тўйга барвақт чиқишди. Бу сўзни ўзга сўзи билан қиёслашдан маълум бўладики, қадимги туркий тилда баш сўзи ’алоҳида’, ’ажралиб турувчи’ маъносини ҳам англатган, баш сўзининг ана шу маъносидан -(ы)қ қушимчаси билан феъл ясалган ва бу феълга -а қўшимчасини қўшиб сифат ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; Ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси â унлисига,' иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: (баш + ық = башық-) + а = башықа > башқа > бâшқä.