O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭТИК

Tasnif: ’узун қўнжли пошнали пайабзал’. Қизинга шу этик маъқул келди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’кий-’ маъносини англатган эт- феълидан —(ӱ)к қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 321; Девон, I, 98; ДС, 188), ўша даврлардаёқ иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган (Девон, III, 298): эт- + ӱк = этӱк > этик. Бу от дастлаб ’юмшоқ чармдан тикилган оёқ кийими’ маъносини англатган, кейинчалик оёқ кийимининг маълум бир турини билдира бошлаган.