O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭЧКИ

Tasnif: ’қувур шохли, жуфт туёқли, кавш қайтарувчи ва сутэмизувчи ҳайвон’. Туяни шамол учирса, э ч к и н и осмонда кўр (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли эчкӱ тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 149; ДС, 162); кейинчалик бу сўз охиридаги ӱ унлиси и унлисига алмашган (КРС, 969).