ЎГАЙ
Tasnif: ’бегона ота ёки она билан фарзанд ёинки шундай фарзандлар бир-бирига нисбатан’. Ўша зарур дорини ў г а й укаси топиб келибди. Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’қўшил-’, ’тўплан-’ маъносини англатган ӱг— феълининг öг— шаклидан -(а)й қўшимчаси билан ясалган бўлса керак (Девон, I, 144; ЭСТЯ, I, 496; КРС, 586); ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси иўқолган: öг- + ай — öгай > огай.