ЎГИТ
Tasnif: ’йўл-йўриқ кўрсатиш тарзида айтилган фикр’, ’насиҳат’. Отасининг ўгитларига амал қилмади. Бу от қадимги туркий тилдаги ’фикр билдир-’ маъносини англатган öг— феълидан —(ӱ)т қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 501; ПДП, 406; Девон, I, 85; ДС, 382), кейинчалик ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: öг- + ӱт = öгӱт > огит.