ЎЗАК
Tasnif: ’ўсимлик танасининг узунасига ички ўрта қисми’. Арра чархининг айланиши ў з а к к а борганда секинлашди. Бу от ö:з сўзининг ’тананинг ич қисми’ маъносидан (ЭСТЯ, I, 506: бз 4) кичрайтириш маъносини ифодаловчи -(а)к қушимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 510); кейинчалик ö: унлисининг чўзиқлик белгиси (КРС, 588), ўзбек тилида юмшоқлик белгиси йўқолган: ö:з + ак = ö:зак > öзак > озак.