O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎЗАН

Tasnif: ’йирик оқин сув йўли’. Тоғ дарёсининг ў з а н и ўзгарувчан бўлади. Бу от қадимги туркий тилдаги ’оқ-’ маъносини англатган öз- феълидан (ЭСТЯ, I, 511) эски ўзбек тилида -(а)н қўшимчаси билан ясалган (ССТТН, I, 134); дастлаб ’оқин сув’ни билдирган, ’сув йўли’ маъноси кейин ўсиб чиққан; ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: öз- + ан = öзан > озан.