O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎЙИН

Tasnif: ’тана, оёқ, қўл ва қош-кўзларни куйга монанд ҳолда гўзал ҳаракатлантириш’, ’рақс’. Қўшиқдан сўнг ў й u н бошланди. Бу от асли қадимги туркий тилда ’сакраш ҳаракатини қил-’ маъносини англатган ой- феълидан -(у)н қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 435; Девон, I, 113; ДС, 366); ўзбек тилида бу сўзнинг иккинчи бўғинидаги у унли и унлисига алмашган: ой— ун = ойун > ойин. Бу от дастлаб ’сакраш ҳаракатлари’ни билдирган, ’рақс’ маъноси кейин юзага келган.