ЎЙМОҚ
Tasnif: ’кичик чуқур’, ’чуқурча’. Чап оёғида ў йм о қ ҳосил бўлибди. Бу от ö:й- феълидан -мақ қў- шимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 434). Ўймоқ сўзининг таркибини бошқача талқин этиш ҳам мумкин: ö:й— феълидан -ма қўшимчаси билан ö:йма оти ясалган, сўнгра унга кичрайтириш маъносини ифодаловчи -қ қўшимчаси қўшилган. Ҳар икки ҳолда ўзбек тилида ö: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: ö:й— + мақ = ö:ймақ > оймақ; (ö:й— + ма = ö:йма) + Қ - о:ймақ > оймâқ.