O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎЙНА

Tasnif: ’тана, оёқ, қўл ва қош-кўзларни куйга монанд ҳолда гўзал ҳаракатлантир-’, ’рақсга туш-’. Йигит- қизлар "Лазги" куйига шавқ-завқ билан ў й н а й д и. Бу феъл қадимги туркий тилда öйун отидан -а қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 436; ПДП, 404; ДС, 365); қўшимча қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: öйун + а = öйуна- > ойна- > ойнä-.