ЎЙНАШ
Tasnif: ’никоҳсиз жинсий алоқада бўлувчи шахс (эркак ёки аёл)’. Ў й на ш г а ишониб эрсиз қолма (Мақол). Бу от эски ўзбек тилида öйна- феълининг ’никоҳсиз жинсий алоқада бўл—’ маъносидан —ш қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 436, 437); кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган: öйна- + ш = öйнаш > ойнäш.