O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎЙНОҚИ

Tasnif: ’тинч турмайдиган’, ’шўх’. Чўпон учта ў й н о қ и тойчоқни ҳайдаб келди. Қадимги туркий тилда öйна- феълидан -қ қўшимчаси билан öйнақ сўзи ясалган (Девон, I, 142): öйна- + қ = ойнақ; ўзбек тилида қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: öйнақ > ойнâқ; бу сўзга ’такрор’ маъносини ифодаловчи -и қўшимчаси қўшилган: ойнақ + и = ойнâқи.