O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎКИН-

Tasnif: ’ачин-’, ’афсуслан—’. Дўстига ўз вақтида ёрдам бера олмаганидан ў к и н д и. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ўйла-’ маъносини англатган ö- феълига (ПДП, 405, ДС, 375) кучайтириш маъносини ифодаловчи -к қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -(ӱ)н қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 524; Девон, I, 211; ДС, 382); ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: (ö- + к- öк-) + ӱн = öкӱн- > окин-. Бу сўз дастлаб ’ўйлан-’ маъносини англатган бўлиб, ’ачин—', ’афсуслан—’ маънолари кейин ўсиб чиққан.