O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎКИНЧ

Tasnif: ’афсусланиш, ачиниш ҳолати’. Укам бу ҳодисани изтироб билан, ў к и н ч билан гапириб берди. Бу от қадимги туркий тилда ’ачин-’, ’афсуслан-’ маъносини англатган öкӱн- феълидан -(ӱ)ч қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 524; Девон, I, 152; ДС, 383); ўзбек тилида б унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, учинчи бўғиндаги ӱ унлиси талаффуз қилинмай қўйган, иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: öкӱн- + ӱч = öкӱнӱч > окинч.