O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎКРА

Tasnif: ’қайта-қайта баланд овоз чиқар-’. Синглим узоқ, ў к р а б йиғлади. Бу феъл қадимги туркий тил— даги ’баланд овоз чиқар-’ маъносини англатган öкур- феълидан (ЭСТЯ, I, 418) ’такрор’ маъносини ифодаловчи -а қўшимчаси билан ҳосил қилинган; -а қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: öкур- + а = öкура- > окра- > окрä-. Бу сўзни ок отидан -ра қўшимчаси билан ясалган деб талқин этиш ҳам мумкин(ЭСТЯ, I, 418): ок + ра = окра- > окра-.