O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎКСИ

Tasnif: ’бебаҳралик, камситилганлик туфайли руҳан азоблан-’. Ўгай онанинг дағал муомаласидан кўнгли ў к с и г а н бола пана жойда йиғлаб ўтирар эди. Бу феъл қадимги туркий тилдаги ’она' маъносини англатган oг отидан ’қўмсаш’ маъносини ифодаловчи -са қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 504); дастлаб ’онани қўмса-’ маъносини билдирган бўлиб, ’руҳан азоблан-’ маъноси кейин ўсиб чиққан; öг отига -са қўшимчаси қўшилганидан кейин с жарангсиз ундоши таъсири билан г ундоши к ундошига алмашган; ўзбек тилида а унлиси и унлига алмашган, ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: öг + са = öгса- > окса- > окси-.