ЎКСИЗ
Tasnif: ’ота-онасиз’, ’етим’, ’ҳимоячиси йўқ’ (оз ишлатилади). Бу ердаги ў к с и з болаларни кўриб юрак-бағрим эзилиб кетди. Ушбу сифат қадимги туркий тилдаги ’она' маъносини англатган öг отидан -сӱз қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 521; Девон, I, 122; ДС, 381); ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, жарангсиз с ундоши таъсирида г ундоши к ундошига, иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: öг + сӱз = öгсӱз > оксиз.