O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎКТАМ

Tasnif: ’ҳиммат, саҳоват кўрсатишга интиладиган’. Укам - маҳалланинг ў к т а м йигитларидан. Бу сифат қадимги туркий тилда ’фаҳм-фаросат’ маъносини англатган öг отига (ДС, 378) -ла қўшимчасининг -да шаклини қўшиб ясалган феълдан -м қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 519; ПДП, 405); кейинчалик д ундоши жарангсизланиб, т ундошига (ПДП, 406; ДС, 381), ўзбек тилида г ундоши жарангсизланиб, к ундошига алмашган, ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (öг + да = öгда-) + м = öгдам > öктам > октам. Бу сўз асли ’фаҳм- фаросатли’ маъносини билдирган, ’ҳимматли, саҳоватли’ маъно қирраси кейин пайдо бўлган.