O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎЛАКСА

Tasnif: ’ўлар ҳолатга етган’, ’ўта нимжон’. Шу ў л а к с а отни аравага қўшиб бўладими?! Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ҳаётдан маҳрум бўл-’ маъносини англатган öл- феълига (ДС, 383) ~(а)к қўшимчасини қўшиб ясалган отдан ’ўхшатиш, қиёс’ маъносини ифодаловчи -са қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 527); ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси иўқолган: (öл- + ак = олак) + са = олакса > олакса. Бу сўз дастлаб ’ўликка ўхшаган’ маъносини билдирган.