O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎЛАН

Tasnif: ’ўсиб турган ўт’, ’кўкат’. Ў л а н л а р орасидаги сўқмоқдан юриб кетдик. Бу от қадимги туркий тилдаги ’намлик’ маъносини англатган öл отига (ДС, 383) —и қўшимчасини қўшиб ясалган феълдан (Девон, III, 272) —ӊ қўшимчаси билан ясалган, сўнгра и унлиси а унлисига алмашган (ДС, 383); ўзбек тилида ӊ ундоши н ундошига алмашган, ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (öл- + и = öли-) + ӊ = öлаӊ > öлаӊ > öлан > олан. Бу сўз асли ’нам’ маъносини билдирган бўлиб, ’нами бор ўт’ маъноси кейин ўсиб чиққан.