O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎЛИК

Tasnif: ’яшаш жараёни тўхтаган’, ’мурда'. Қабристонга ўлик олиб келинмаган кун йўқ. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ҳаётдан маҳрум бўл- ва ҳаётдан махрум қил—’ маъноларини англатган öл- феълига -(ӱ)г қўшимчасини қўшиб ясалган (ЭСТЯ, I, 527; ПДП, 406, Девон, I, 102; ДС, 384); кейинчалик г ундоши к ундошига алмашган (КРС, 592); ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: öл- + ӱг = öлӱг > олӱк > олик.