ЎЛИМ
Tasnif: ’тирик организм ҳаётининг тугаши’, ’қазо'. Ў л и м г а даво йўқ. Бу от қадимги туркий тилдаги ’ҳаётдан маҳрум бўл-’ маъносини англатган öл- феълидан —(ӱ)м қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 527; ПДП, 406; Девон, I, 105; ДС, 384); ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: öл- + ӱм = öлӱм > олим.