ЎЛИМТИК
Tasnif: ’ўлим ҳолатига етган’, ’яқин фурсатда ўлган’. Қузғунлар ў л и м т и к ҳайвонлар билан озиқланади. Бу сифат қадимги туркий тилдаги öлӱм отидан ’ўхшатиш, қиёс’ маъносини ифодаловчи -тӱк қўшимчаси билан эски ўзбек тилида ясалган (ЭСТЯ, I, 527; КРС, 593); кейинчалик иккинчи, учинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган, ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: öлӱм + тӱк = öлӱмтӱк > öлимтик > олимтик.