O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎМГАК

Tasnif: ’кўкрак’. Найза отнинг ўмгагига санчилди. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’бўртиб тур-’ маъносини англатган öм- феълидан (ЭСТЯ, I, 453) -(у)г қўшимчаси билан ясалган отга кичрайтириш маъносини ифодаловчи -(а)к қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; охирги қўшимча қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: (öм- + уг = öмут) + ак = омутак > омгак > омгäк.