ЎМИЗ
Tasnif: ’елканинг қўл билан туташган қисми’. У мени икки қўли билан ўмизимдан ушлаб қучоғига тортди. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’дойра шаклида бўртиб турган суяк’ маъносини англатган öм отидан ’икки, қўш’ маъносини ифодаловчи -(у)з қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 455); ўзбек тилида иккинчи бўғиндаги у унлиси и унлисига алмашган: öм + уз = омуз > омиз. Бу сўз асли ’икки елка суягининг бўртиб турган қисми’ маъносини англатган.