O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БУ

Tasnif: яқин жойдаги киши ёки нарсани кўрсатиш олмоши. Б у киши менга доим яхши маслаҳатлар бериб туради. Бу олмош қадимги туркий тилда бу: тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, II, 226), кейинроқ у: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 374; Девон, II, 223; ДС, 119). ДСнинг 124- бетидаги бунча сўзидан кўриниб турибдики, қадимги туркий тилда бу олмош бул шаклида ҳам мавжуд бўлган. ЭСТЯдаги изоҳга кўра бул сўзи бу ва ол олмошларининг бирлашуви натижасида юзага келган (II, 227). Бу олмош эски ўзбек тилида бу:л тарзида талаффуз қилинган, кейинчалик унинг бош шаклида л ундоши талаффуз қилинмай қўйган: бу:л > бул > бу ; бошқа шаклларида бу ундош қатнашади: кўплик шакли бул + äр тарзида ҳосил қилинади; бошқа қўшимча қўшилса, л ундоши н ундошига алмашади: бун + дäй, бун + чä каби.