O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎПКА

Tasnif: ’нафас олиш аъзоси’. Касалнинг ў п к а с и қаттиқ шамоллаган экан. Бу от қадимги туркий тилдаги ’ич томонга торт-’ маъносини англатган öп- феълидан (Девон, I, 176) -ка қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 641); ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: öп- + ка = öпка > опка.