O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎПКАЛА

Tasnif: ’ноҳақликдан ранжиб гапир-’. Оғир касал бўлиб ётганимда бирор марта ҳам хабар олма— ганидан ўпкалади м. Бу феъл қадимги туркий тилда öпка отининг ’гина’, ’араз’ маъносидан (Девон, I, 148) -ла қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 541; ДС, 388); Девонда бу сўз опкила- шаклида келтирилган (I, 308), гўё шу усул билан бу сўз öпкала- (’ўпкасига ур-’) сўзидан фарқланган (ўша бетда); ўзбек тилида ö унли — сининг юмшоқлик белгиси йўқолган: öпка + ла = öпка- ла-> опкалä-.