O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎПҚОН

Tasnif: ’ўпқин остидаги бўш ер, сув тортилиб кетадиган чуқурлик’. Гирдобнинг кучи сув остида жуда катта ў п қ о н борлигини кўрсатиб турар эди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’ич томонга торт-’ маъносини англатган öп- феълидан (ДС, 368) эски ўзбек тилида -қан қўшимчаси билан ясалган; ҳозирги ўзбек тилида қ ундоши дан кейинги а унлиси â унлисига алмашган: öп- + қан = öпқан > опқâн.