ЎРА
Tasnif: ’махсус қазилган чуқурлик’. Кузда бу ў р аг а картошка, сабзи кўмиб қўямиз. Бу от қадимги туркий тилда ’ковла-’ маъносини англатган öр- феълидан -у қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 467; Девон, I, 115; ДС, 371); кейинчалик у унлиси а унлисига, â унлиси ўз навбатида ä унлисига алмашган: öр- + у = öру > орâ > орä.