O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎРГАН

Tasnif: ’билим-малака ол-’. Оз-оздан ў р г а н и б олим бўлур. Бу сўз қадимги туркий тилда ’бил-’ маъносини англатган ö- феълидан -г қўшимчаси билан ясалиб, ’фикр’ маъносини англатувчи öг отига (ПДП, 405) —(ӱ)р қўшимчасини қўшиб ясалган феълдан ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -(а)н қўшимчаси билан ҳосил қилинган; ўша даврлардаёқ иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; гр ундошлари ўрин алмашган (ЭСТЯ, I, 498; ПДП, 406; Девон, I, 253; ДС, 380, 388); ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: [(ö- + г = öг) + ӱр = öгӱр-] + ан = öгӱран- > öгрäн- > öргäн- > орган-.