ЎРИНДИҚ
Tasnif: ’ўтириш учун тайёрланган жиҳоз’. Меҳмонлар учун алоҳида ўриндиқлар қўйилди. Бу от қадимги туркий тилда орун отига -луқ қўшимчасини қўшиб ясалган (ЭСТЯ, I, 479; ДС, 372); кейинчалик л ундоши н ундошининг таъсирида д ундошига (КРС, 581), ўзбек тилида у унлилари и унлиларига алмашган: орун + луқ = орунлуқ > орундуқ > ориндиқ. Бу сўз дастлаб ’тахт’ маъносини англатган, ҳозирги маъноси маъно кенгайиши воқе бўлиб юзага келган.