O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎРИНЛА

Tasnif: ’меъёрига етказиб бажар-’. Хўжалигимиз бу йил режани барвақт ў р и н л а д и. Бу феъл ўзбек тилида орун отига —ла қўшимчасини қўшиб ясалган (КРС, 581); кейинчалик у унлиси и унлисига, а унлиси ä унлисига алмашган: орун + ла = орунла- > оринлä-. Асли ’жойга эга қил-’ маъносини англатиши лозим бўлган бу сўзнинг ’меъёрига етказиб бажар-’ маъносини англатиши орнига қўй- иборасининг таъсирида юзага келган.