ЎРМАЛА
Tasnif: ’майда қадамлар билан ҳаракатлан-’ (ҳашарот ҳақида). Қўнгизлар ҳар томонга ў р м а л а б к е т д и. Бу сўз асли öр- феълининг ’саҳн бўйлаб ҳаракатлан-’ маъносидан (ЭСТЯ, I, 543) эски ўзбек тилида кучайтириш маъносини ифодаловчи —ма қўшимчасини ва такрор маъносини ифодаловчи —ла қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (КРС, 599); кейинчалик ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (öp- + ма- = орма-) + ла = ормала— > ормала—.