O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎРОҚ

Tasnif: ’ўсимликни пояси билан кесиш қуроли’. Буғдойни ў р о қ б и л а н ўрдик. Бу от қадимги туркий тилда ’пояси билан кес-’ маъносини англатувчи öр- феълининг ’такрор’ маъносини ифодаловчи -ға қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан -қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 468; Девон, I, 141), кейинчалик ғ ундоши талаффуз қилинмай қўйган (КРС, 577, 579); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: (öр- + ға = öрға-) + қ = орғақ > орақ > орâқ.