ЎРТА
Tasnif: ’икки томондан тенг узоқликдаги, марказдаги нуқта’. Дарёнинг ўртасигача сузиб бордик. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’жойлан-’ маъносини англатган op- феълининг ~(у)т орттирма қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан -у қўшимчаси билан ясалган (Девон, I, 145; ДС, 371); -у қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; қадимги туркий тилдаёқ бу сўз охиридаги у унлиси а унлисига алмашган (ДС, 371: ortu, orta); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: (ор- + ут = орут-) + у = оруту > орту > орта > ортä.