O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎРТАНЧА

Tasnif: ’уч фарзанднинг орада туғилгани’. Шу пайт чолнинг ў р т а н ч а уғли етиб келди. Бу сифат қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ’ўртада жойлаш-’ маъносини англатган орта- феълидан -н қўшимчаси билан ясалган сўзга -ча қўшимчасини қўшиб ясалган (ЭСТЯ, I, 477); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: (орта—н н = ортан) + ча = ортанча > ортанчä; айрим шеваларда бу сўз охиридаги а унлиси и унлисига алмашади: ортанча > ортанчи.