ЎСМИР
Tasnif: ’12-16 ёшдаги ўғил бола’. Хашарда қишлоқнинг ўсмирлари ҳам қатнашди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’улғай-’ маъносини англатган öс- феълидан эски ўзбек тилида -мӱр қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 553); кейинчалик ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: öс- + мӱр = öсмӱр > осмир.