ЎТ II
Tasnif: ’жигардан ажралиб чиқадиган сарғиш-яшил рангли аччиқ суюқлик’. Жигарнинг пастки сиртида ў т пуфаги жойлашган.. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли ö:д тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, I, 504), ўша даврлардаёқ д ундоши т ундошига алмашган, ö: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 407; Девон, I, 79; ДС, 391); ўзбек тилида бу унлининг юмшоқлик белгиси йўқолган: ö:д > ö:т > от > от.