ЎТИН
Tasnif: ’ёқиш учун тайёрланган ёғоч’. Қуруқ ў т и н тезда ўт олди. Бу от асли қадимги туркий тилда ’аланга ҳосил қил-’, ’ён-’ маъносини англатган от- феълидан (ЭСТЯ, I, 483) -(у)ӊ қўшимчаси билан ясалган (Девон, I, 153; ДС, 374); эски ўзбек тилида бу сўз охиридаги ӊ ундоши н ундошига (КРС, 584), кейинчалик у унлиси и унлисига алмашган: от- + уӊ = отун > о тун >о тин.