УТИН
Tasnif: ’ёлвориб илтимос қил-’. "Мени кечиринг",
- деб икки қўлини кўксига қўйиб ў т и н д и. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’товуш чиқар-’, ’мурожаат қил-’ маъносини англатган öт- феълига (ЭСТЯ, I, 556; ДС, 391) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи —(ӱ)н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 556; Девон, I, 208; ДС, 393); ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: öт- + ӱн = öтун- > отин-.