O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎТИНЧ

Tasnif: ’ёлвориб қилинган илтимос’. Ў т и н ч и м шуки, мени боламдан айирманг. Бу от қадимги туркий тилда ’илтимос қил-’ маъносини англатган öтун- феълидан (Девон, I, 208; ДС, 393) -(ӱ)ч қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 556); ўша даврлардаёқ учинчи бўғиндаги ў унлиси талаффуз қилинмай қўйган (Девон, I, 151; ДС, 393); ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: öтўн- + ӱч = öтӱнӱч > öтӱнч > отинч.