ЎТИР
Tasnif: ’оёқларни букиб ва танани тик тутиб бирор жойда ўринлаш-’. Укам ёнимга келиб ў т и р д и. Бу феъл қадимги туркий тилдаги ’оёқларни букиб бирор жойга жойлан-’ маъносини англатган öл- феълидан (ЭСТЯ, I, 491) -дур орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ПДП, 404; ДС, 366: oldur-); ўша даврлардаёқ д ундоши т ундошига алмашган (ПДП, 404; Девон, I, 228; ДС, 366: oltur—). Бу сўз дастлаб ’ўзингни бирор жойни ишғол қилдир-’ маъносини билдирган, кейинчалик орттирма маъноси сўнган. Эски ўзбек тилида бу феъл öл- тур- шаклида кўп ишлатилган; ҳозирги ўзбек тилида бу сўз таркибидаги л ундоши талаффуз қилинмай қўйган, иккинчи бўғиндаги у унлиси эса и унлисига алмашган: öл- + дур = öлдур- > олтур- > отир-