O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎТОВ

Tasnif: ’очиқ майдонда гумбаз шаклида тикланадиган кўчма турар жой’. Чўпон ўтовнинг ичига кирди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’олов ёқ-’ маъносини англатган öта- феълидан (Девон, III, 268) -ғ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 487; Девон, III, 226; ДС, 373); кейинчалик бу сўз охиридаги ғ ундоши в ундошига алмашган (КРС, 583); ўзбек тилида в ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: öта- + ғ = öтағ> отав > отâв.