ЎТРОҚ
Tasnif: ’бир жойда муқим яшайдиган’. Туркий қабилалар секин-аста ў т р о қ ҳаётга ўтди. Бу сифат ’оёқларни букиб ва танани тик тутиб бирор жойда ўринлаш-’ маъносини англатувчи öтур- феълидан эски ўзбек тилида -(у)қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 422; КРС, 584); кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, қ ундоши олдидаги у унлиси а унлисига алмашган: ö тур- + уқ = отуруқ > отруқ > отрақ.